Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги касб-ҳунар таълим муассасаларидан бирида қишлоқ хўжалиги соҳасида мутахассислар тайёрланиши мумкин
31 январь 2023 г 540 Комментарии: 0
Вазирликнинг ахборот хизматидан маълум қилинишича, суҳбат чоғида олий ва касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, ёшларни кафолатланган иш ўринлари билан таъминлашга қаратилган лойиҳалар доирасида давлат-хусусий шериклигини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Бекзод Маматқулов Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган Италиянинг нуфузли университетлари филиалларини очишни таклиф қилди. У, шунингдек, Жиззах вилоятида фаолият юритаётган 28 та корхонани касб-ҳунар коллежларида маълумот олган мутахассислар билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Ўз навбатида, Иброҳим Абдураҳмонов «BMB Trade Group» компанияси таклифларини қўллаб-қувватлади ва ушбу масалаларни давлат-хусусий шериклик форматидаги махсус лойиҳалар доирасида ишлаб чиқишга тайёр эканлигини билдирди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистонда Италиянинг нуфузли университетлари бўлимларини очиш, шунингдек, Жиззах вилоятидаги касб-ҳунар таълим муассасаларидан бирини компания тизимида фаолият юритаётган корхоналарнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар тайёрлашга йўналтириш ва бунинг учун махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз: жорий йил 20 январь куни Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонасида Тошкент Кимё халқаро университети (KIUT) ва Италиянинг Европа дизайн университети (Universita Eoropea Del Design (UED) ўртасида Ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!