Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан BMB Trade Group Кузатув кенгаши раиси ўртасида учрашув ўтказилди
21 январь 2023 г 830 Комментарии: 0
Ақшнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Хеник ва BMB Trade Group Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот доирасида Ж.Хеник ўз лавозимига киришганидан бери бу Ўзбекистондаги йирик хусусий бизнес вакиллари билан илк учрашув бўлиб, BMB Trade Group мисолида тадбиркорлар ишини ташкил этиш билан танишишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Ўз навбатида, Бекзод Маматқулов қабул учун миннатдорчилик билдириб, компания америкалик инвесторлар билан биргаликда ишлаш тажрибасига эга эканлигини ва экспорт, инвестиция ва консалтинг лойиҳалари бўйича ўзаро манфаатли шерикликни янада ривожлантиришга қаратилганлигини таъкидлади.
Учрашув давомида Янги Ўзбекистон ривожланиш стратегияси, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликни либераллаштириш бўйича ислоҳотлар республикада тадбиркорлик фаолияти динамикасига ижобий таъсир кўрсатгани эътироф этилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш учун янги имкониятлар, бизнес юритиш бўйича халқаро илғор тажрибаларни жорий этиш, юзасидан фикр алмашилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!