» » BMB Trade Group “Abu Dhabi Uzbek Investment” билан ҳамкорликда Жиззахда қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиши мумкин

BMB Trade Group “Abu Dhabi Uzbek Investment” билан ҳамкорликда Жиззахда қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиши мумкин

06 январь 2021 г 1 988 Комментарии: 0

BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва «Abu Dhabi Uzbek Investment» қўшма корхонаси Бош директори Тимур Рахманов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган музокаралар давомида томонлар йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш борасида тўпланган тажриба асосида БАА ишбилармон доиралари вакиллари билан ҳамкорлик ўрнатиш истиқболлари ҳақида муҳокама қилдилар.

Жумладан, «Abu Dhabi Uzbek Investment» қўшма корхонаси томонидан мамлакатимизда 100 млн. АҚШ долларига тенг йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Ўз навбатида, BMB Trade Group Россия, Хитой ва Италия ишбилармон доиралари иштирокида йирик инвестициявий лойиҳаларни самарали амалга оширишда катта тажрибага эга компаниялар қаторидан жой олган.

Учрашув сўнггида, «Abu Dhabi Uzbek Investment» кузатув кенгаши раҳбарияти билан мулоқот ўтказишга ҳамда Жиззах вилоятида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича келишиб олдилар.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, “Abu Dhabi Uzbek Investment” қўшма корхонаси 2019 йил июль ойида Ўзбекистон Президентининг фармони билан “Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси” ва “Абу-Даби тараққиёт жамғармаси” иштирокида ташкил қилинган бўлиб, унинг капитали 1 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

BMB Trade Group Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!