Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида касб маҳорати танлови ўтказилди
10 январь 2019 г 3 270 Комментарии: 0
Фориш тумани Гараша ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ёшларнинг инновацион ғояларини тарғиб қилиш мақсадида «Касб маҳорати» деб номланган кўрик-танлов бўлиб ўтди.
Танловда касб-ҳунар коллежининг ўқув ишлаб чиқариш мажмуасида таҳсил олиб, касб-ҳунар ўрганаётган 9 та умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди. Танлов бошланишидан олдин ўқувчилар томонидан ясалган чилангарлик касби бўйича яратилган буюмлар, ҳар хил турдаги машиналар, уй-рўзғор буюмлари кўргазмаси ташкил этилди.
Иштирокчилар уч гуруҳга бўлиниб, танишув, касбий маҳорат, красворд ечиш, ўқувчилар ижодидан намуналар танлови ва эркин мавзу бўйича ўзаро беллашиб, ўқув ишлаб чиқариш мажмуасида эгаллаган касб-маҳоратларини намойиш этишди.
Муросасиз, дўстона ўтган танловда биринчи ўринни 37, 38, 77, иккинчи ўринни 18, 76, 75, 79 ва учинчи ўринни 43, 78-умумтаълим мактаблари ўқувчилари эгаллашди.
Ғолиб жамоаларга касб-ҳунар коллежи маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Тоҳир КАЛОНОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!