Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Такрорий мурожаатлар шахсан бошқарма бошлиғи назоратида
14 май 2024 г 288 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимларига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан жорий йилнинг 4 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 2520 та мурожаат келиб тушган, шундан 2043 таси яъни 62 фоизи қонуний ҳал қилиниши таъминланган.
Ҳал қилинган мурожаатларнинг 1398 таси қаноатлантирилган бўлса, 645 таси бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал ва Халқ қабулхонаси орқали келиб тушган Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси органларига ушбу даврда такроран, яъни 2 маротаба ва ундан кўп мурожаат қилган 235 нафар жисмоний ва юридик шахслар рўйхати шакллантирилиб, шахсан бошқарма бошлиғи томонидан ушбу мурожаат эгалари билан жойларда суҳбат ўтказилмоқда.
Мисол учун, Жиззах шаҳарда 18 нафар ва Арнасойда 13, Пахтакорда 14 ва Зафаробод туманида 8 нафар фуқаролар ўтказилган қабул давомида 53 нафар мурожаат муаллифларининг эътирозлари тингланди. Улардан 21 нафар фуқаронинг масаласи ижобий ҳал қилинишга эришилган бўлса, қолган масалалар бўйича қонуний тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга, Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси ва Вилоят Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ҳар ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва жума кунлари мунтазам равишда жойларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!