Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Мактабгача таълим бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қанчалик ҳал этилмоқда (видео)
24 декабрь 2021 г 788 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлигида ташкил этилган брифингда вилоят мактабгача таълим бошқармаси матбуот котиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябр куни қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
2021 йилнинг 9 ой давомида мактабгача таълим бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва аҳолининг ундан қаноатланганлик даражасини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 23 июль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 38-сонли баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан мактабгача таълим бошқармасининг “Aҳоли билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил этиш” чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб ҳудудий туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларга ва Пахтакор, Бахмал ва Зомин педагогика коллежларига етказилди.
Хусусан, бошқарма ва унинг худудий бўлимларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгилаган муддатларда ва қонун талаблари асосида кўриб чиқилишини таъминлаш йўл қўйилган камчилик ва хатоларни зудлик билан бартараф этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларидан тушган мурожаатларни масъулият билан ёндошган ҳолда белгиланган муддатларда кўриб чиқиш, муаммоларни ҳал етиш ва такрорий мурожаатларни келиб чиқишини олдини олиш чораларини кўриш юзасидан аниқ кўрсатилган вазифалар бўйича Бош вазир қабулхоналари орқали тадбиркорлардан тушган ҳар бир мурожаатнинг ижроси қатъий назоратга олинган, доимий равишда таҳлил қилиниб, амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида ахборот киритиб борилмоқда.
Вилоят мактабгача таълим тизимида 2021 йил 9 ой давомида жами 813 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 381 та мурожаат Ўзбекистон Распубликаси Президентига юборилган мурожаатлар бўлиб ушбу мурожаатларни 361 таси ижроси таъминланган 9 тасини Назоратчи ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда ва 11 таси ўрганиш жараёнда.Ижроси таъминланган 361 та мурожаатлардан 355 таси (98%) қаноатлантирилди, 4 тасига (2%) тегишли тартибда тушунтириш берилган.Келиб тушган 432 та ёзма ва оғзаки мурожаатларнинг 206 таси (48%) қаноатлантирилди, 223 та (52%) мурожаатларга тегишли тушунтиришлар бериш орқали ҳал этилган.
Вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан фуқароларнинг оғзаки ёзма электрон ва Ўзбекистон Распубликаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатлари “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида қатъий назоратга олинган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!