Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят Мактабгача таълим бошқармаси матбуот котиби Президент қарори ижроси бўйича маълумот берди (видео)
02 декабрь 2021 г 1 484 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг Шароф Рашидов туманида бажарилиши юзасидан вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда Жиззах вилоят Мактабгача таълим бошқармаси матбуот котиби Сарвиноз Нарзиева маълумот берди.
Қарорга мувофиқ Шароф Рашидов туманида 15 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 375 ўринли, ҳамда 2 та 300 ўринли Давлат хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши кўзда тутилган.
Ушбу қарор асосида бугунги кунга қадар туман ҳудудида 36 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган бўлиб, мазкур таълим ташкилотларига 900 нафар 3-6 ёшли тарбияланувчилар қамраб олинди.
2 та “Мангуболажон” “Қаҳрамон” маҳалласи ҳудудидан 200 ўринли, “Исломжоннури” Яккақайроғоч маҳалласи ҳудудидан 150 ўринли Давлат хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари билан Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида битим имзоланиб, кредит маблағлари ажратилиб, бугунги кунда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Айни пайтда вилоятда 67 та ДХШ, 1023 та оилавий нодавлат МТТлари фаолият олиб бормоқда.
Шунингдек, брифингда аҳоли томонидан тушган саволларга вилоят Мактабгача таълим бошқармаси матбуот котиби Сарвиноз Нарзиева жавоб берди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!