Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида 140 та янги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил қилинди
02 август 2021 г 1 649 Комментарии: 0
Чекка туманларда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш ва бу орқали болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш мақсадида Жиззах вилоятида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш учун 140 та битим имзоланиб, тадбиркорлар давлат рўйҳатидан ўтказилди.
Жумаладан:
Арнасой туманида 3 та;
Бахмал туманида 16 та;
Ғаллаорол туманида 33 та;
Пахтакор туманида 6 та;
Шароф Рашидов туманида 29 та;
Дўстлик туманида 8 та;
Зарбдор туманида 11 та;
Зафаробод туманида 8 та;
Мирзачўл туманида 5 та;
Фориш туманида 8 та;
Янгиобобд туманида 3 та;
Жиззах шаҳрида 10 та янги оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади.
Эндиликда болажонларнинг нафақат боғчаларга қамраб олиш даражаси балки, уларнинг соғлом овқатлантирилиши ва сифатли таълим тарбияси бош мақсад қилинган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда вилоятда қамров даражаси 71.5 % бўлиб, йил якунига қадар бу кўрсаткични 75.6 % га етказиш мақсад қилинган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!