» » Жиззахда «Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди

Жиззахда «Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди

15 май 2024 г 245 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиалида «Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси» аъзолари Асрор Мўмин, Меҳрибон Абдураҳмонова ва Шоди Отамурод лар билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида меҳмонлар ўз ижодлари ва ҳаёт йўллари ҳақида талаба-ёшларга сўзлаб бердилар.
Дўстона-самимий мулоқот тарзида ўтган тадбирда талабалар таклиф этилган шоир ёзувчиларнинг ижодидан ҳам ўқиб беришди.

Тадбир сўнгида эса меҳмонлар филиал кутубхонасига ва тадбирда фаоллигини кўрсатган талабаларга алоҳида китоблар совға қилишди.

Ушбу ўтказилган лойиҳа талаба ёшлар учун жуда фойдали ва таассуротларга бой бўлиш билан бирга уларнинг адабиётга бўлган меҳр-муҳаббатларини ҳам янада оширди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!