Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » "Шарқ аёли маърифатиʼʼ мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
16 октябрь 2023 г 348 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар Қозон федерал университети конференц залида 21 октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан "Шарқ аёли маърифатиʼʼ мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан филиалда таниқли ўзбек ёзувчиси, таржимон, фалсафа фанлари доктори, «Шуҳрат» медали соҳибаси Шаҳло Аҳророва билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги, шаҳар маънавият ва маърифат маркази ҳамда Қозон федерал университети Жиззах филиали ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси, шаҳар маънавят ва маърифат маркази раҳбари, филиал ходимлари ва талабалари иштирок этди.
Давра суҳбатида шоира аввало давлат тилининг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши - халқимизнинг миллий мустақилликга эришиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилганлигини таъкидлади.
Илиқ суҳбат давомида шоира ўзининг ҳаёти ва ижоди ҳақида талабалар томонидан берилган саволларга жавоб берди.
Тадбир сўнгида учрашувда энг фаол бўлган иштирокчилар Жиззах шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиқ ҳамда ташаккурномалари билан тақдирландилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!