» » Она тилим- менинг фахрим-Жиззах давлат педагогика институтида бўлиб ўтган тадбир ана шундай номланди

Она тилим- менинг фахрим-Жиззах давлат педагогика институтида бўлиб ўтган тадбир ана шундай номланди

19 октябрь 2019 г 5 409 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган.

Ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси қатори қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас рамзи ҳисобланади.

“Давлат тили ҳақида” ги қонун чиққанига бу йил 30 йил тўлади. Жиззах давлат педагогика институтида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар она тилимизинг бор гўзаллиги ва бугунги ёшларимизнинг унга бўлган эътибори ҳақида тўхталиб ўтдилар
-“Давлат тили ҳақида”ги қонун туфайли она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш имконияти юзага келди. Айни пайтда уни илмий асосда ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар кўрилди. Олимлар ва мутахассислар томонидан яратилган турли соҳаларга оид энциклопедия ва луғатлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари доимий чоп этиб келинмоқда. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”ни олайлик. У саксонмингдан зиёд сўз ва сўз бирикмасини, фан, техника, санoат, маданият ва бошқа соҳаларга оид атамаларни, шеваларда қўлланиладиган сўзларни ўз ичига олган,-дейди Жиззах давлат педагогика институти ректори  профессор Абдуғани Холбеков.

Тадбирда сўзга чиққан “Ўзбек адабиёти ўқитиш методикаси” кафедраси доценти Усмонжон Қосимов, она тили — миллат ғурури, унинг энг улуғ қадрияти, миллийлигимиз, буюк тарихимиз, юксак маънавиятимизнинг асоси эканлигини.Узоқ йиллик тарихга эга  ўзбек тили А.Навоий даврида  (туркий тил) ривожи яна бир поғонага кўтарилганлигини, буюк шоир ва мутафаккири бўлган зот туркий тилни луғат бойлиги ва нафислиги жиҳатидан бошқа тиллардан ҳеч ҳам кам эмаслигини ўзининг кўплаб асарлари орқали исботлаганлигини таькидлаб ўтди. Маърузачи ўзбек тилининг сермаъно эканлигини кўрсатиб берувчи юртимизнинг буюк ижодкорлари шеърларидан намуналарни айтиб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида сўзга чиққанлар  ўзбек тилида яратилган кўплаб машҳур асарлар жумладан, “Қутадғу билиг” асаридан парча мисолларни келтиришди.

Тадбир якунида талаба-ёшлар томонидан буюк ижодкорларнинг
она-тилимизга атаб ёзилган мақолалари ва шеърлари  ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, ўзбек-тили ва адабиёти факультети талабалари томонидан бадиий чиқишлар ва куй-қўшиқлар намойиш этилди. 

                           Жиззах давлат предагогика институти Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!