» » Жиззах шаҳрида янги йил байрами арафасида креатив безатилган автобуслар аҳолига хизмат кўрсатади

Жиззах шаҳрида янги йил байрами арафасида креатив безатилган автобуслар аҳолига хизмат кўрсатади

21 декабрь 2018 г 2 964 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида 22 декабрдан бошлаб янги йил байрамига мос безатилган автобуслар ҳаракатланишни бошлайди. Қорбобо кийимидаги ҳайдовчилар йўловчиларни манзилларига етказиб қўйишлари режалаштириляпти.

Янги йил байрами арафасида Жиззах шаҳрининг асосий кўчалари байрамона безатилди. Тунги ёритиш чироқлари, эртак қаҳрамонлари акс этган манзаралар шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига хуш кайфият улашмоқда. Келаётган янги йил олдидан шаҳарнинг асосий майдонида безатиладиган улкан арча остида турли байрам томошалари ўтказилиши режалаштирилган. Болажонлар учун маданият бошқармаси ва вилоят мусиқали драма театри ва қўғирчоқ театрлари томонидан турли томошалар саҳналаштирилмоқда. Бозорларда эса махсус савдо ярмаркалари ташкил этилган бўлиб, байрам дастурхони учун арзонлаштирилган маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилди.

Яна бир янгилик. Эндиликда янги йил байрами кунлари шаҳримизда байрамона безатилган автобуслар ҳаракатланади. "Ойбек супер транс” МЧЖ раҳбариятининг билдиришича, аҳолига байрамона кайфият улашиш мақсадида ҳайдовчилар қорбобо кийимида хизмат кўрсатадилар.

- Албатта бу Жиззах вилоятида  амалга ошириш имконияти мавжуд бўлган ғоя бўлгани учун жамоамиз билан келишган ҳолда бир нечта автобусларни  байрамга мос тарзда безатдик, - дейди корхона раҳбари Восид Исоқов.  Мақсадимиз шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига байрам кайфияти улашишдан иборат.

Дарҳақиқат, 22 декабрь оқшомидан шаҳар кўчаларида ҳаракатланишни бошлайдиган автобуслар Жиззах кўчаларида  эртакмонанд манзара пайдо қилиши шубҳасиз.

Ҳаким Фозилов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!