» » Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармасида «Китоб улашиш» акцияси доирасида семинар ташкил этилди

Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармасида «Китоб улашиш» акцияси доирасида семинар ташкил этилди

16 май 2024 г 318 Комментарии: 0

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан китоб мутолааси муҳимлиги, ёшлар, раҳбарлар орасида бу фазилатни тарғиб қилиш ҳақида кўп бора таъкидланмоқда.

Амалга оширилаётган маънавий-маърифий изчил ислоҳотлар жараёнида китобхонлик маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган навбатдаги семинар Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармасида ташкил этилди.

Мазкур семинар Жиззах академик лицейи ўқитувчиси Дилбар Ҳакимова томонидан олиб борилди. Семинарда бошқарма ходимлари ва "TAWAKKUL EDU GROUP" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Элдор Воҳидов ўз махсулоти, яъни китоблари билан иштирок этди.

Семинар давомида малакали мутахассис томонидан китобхонликни тарғиб қилиш, ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш ва бу қизиқишларни тўғри ва самарали қондириш бўйича маслаҳат, тавсиялар берилди ва оила аъзолари билан мулоқот қилиш, фарзандлар тарбияси билан шуғулланиш, фарзандларга эртак китоблар ўқиб бериш, жаҳон ва ўзбек адабиётининг сара асарларини мутолаа этиш бўйича тушунчалар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!