Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида «Кексалар ҳафталиги» доирасида китобхонлик акцияси ўтказилди
10 октябрь 2023 г 391 Комментарии: 0
Ҳар бир инсон дастлабки тарбияни, яъни маънавий озуқани оилада ота-онадан олади. Кейин эса мактабга боради.
Жамоада ўзини қандай тутишни ўрганади. Маънавий озуқа олишнинг чин инсон бўлиб етишнинг бирдан бир йўли бу китоб мутолааси ҳисобланади. Инсон камолоти ва билимининнг манбаи китоб билан боғлиқ.
Китоб маслаҳатчи, садоқатли ҳамроҳ, энг яқин дўст ва бебаҳо бойлик ҳисобланади. Фориш туманида «Кексалар ҳафталиги» доирасида китобхонлик акцияси ўтказилди. Акция давомида нуронийлар ва ёшлар тумандаги 30-сон маданият маркази қошида фаолият юритаётган кутубхонага ташриф буюришди. Бу ерда кутубхона фаолияти билан яқиндан танишилди.
Ёшларга китобхонлик ва мутолаа маданияти ҳақида маълумотлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!