Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида китобхонлик ҳафталиги давом этмоқда
20 апрель 2022 г 562 Комментарии: 0
Беш кун давом этадиган китобхонлик ҳафталиги китоблар кўргазмаси билан бошланди. Сўнг театр актёрлари буюк сиймолар – Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Жалолиддин Мангуберди, Сохибқирон Амир Темур, астроном Мирзо Улуғбек, шоир Ҳамид Олимжон, Зулфия, Шароф Рашидов образларини гавдалантирди. Асарларидан намуналар ўқилди. Ёшлар ҳам ўз ижод намуналаридан парчалар ўқиб берди.
Ҳафталик доирасида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари Жиззах давлат педагогика, политехника институтларида, Ўзбекистон Миллий университети Жиззах вилояти филиали ҳамда Жиззахдаги Sambhram университетида бўлиб, ижодий учрашувларда иштирок этди. “Китобсевар миллат” акцияси доирасидаги китобхонлик ҳафталигининг илк куни вилоят ахборот-кутубхона марказига янги олинган адабиётлар кўргазмаси ниҳояланди. Маълумот учун, II Республика китобхонлик ҳафталиги 18-22 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!