Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда билимлар уммони бўлган китоб ҳафталиги бошланди
13 май 2019 г 1 741 Комментарии: 0
Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та ташаббус бўйича вилоятда “Китоб бу-билимлар уммони” ахборот ҳафталиги бошланда.
Ҳафталик доирасида бугун вилоят мусиқали драма театрида тадбир ташкил этилди.
Унда вилоят ҳокимлиги ва Республика ёзувчилар уюшмаси, олий ўқув юртлари профессор ўқитувчилари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан китоб мутолаасига бағишланган саҳнавий кўринишлар намойиш этилди.
Ҳафталик давом этмоқда.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!