» » “Китобхонлик ҳафталиги” – китобсеварлар учун тантана

“Китобхонлик ҳафталиги” – китобсеварлар учун тантана

22 апрель 2022 г 790 Комментарии: 0

Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Фориш туманидаги тадбирда маданият маркази кутубхонаси ҳамда кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Китоб билим ўчоғи”, “Китоб нурли келажак” номли китоблар кўргазмаси, маданият марказида фаолият олиб бораётган тасвирий санъат ва флористика тўгараклари иштирокчиларининг ҳунармандчилик ишлари намойиш ташкил этилди.

Мирзачўл тумани Ахборот-кутубхона маркази томонидан Мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Ўзбекистон халқ артистлари, таниқли актёрлар ва актрисалар, вилоятда ижод қилаётган шоир, ёзувчилар билан адабий учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил қилинди.

Вилоятда “Китобхонлик ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!