Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида “Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳаси ўтказилди
01 март 2023 г 477 Комментарии: 0
Азалдан юртимизда китоб қадрланган. Ҳар бир оилада шахсий кутубхона бўлган. У хонадонларнинг тўридаги токчалардан жой олган.
Чунки китоб ақлни чархлайдиган, инсонни маънавий камолот сари етаклайдиган бебаҳо воситалардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда ҳам аҳоли, айниқса, ёшларда китобга қизиқиш, мутолаа маданиятини юксалтириш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида ҳам ҳар бир маҳаллада кутубхона ташкил этиш кераклиги таъкидланган эди. Шу мақсадда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан “Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳаси ташкил этилди.
Ушбу китоблар карвони Фориш туманига ҳам етиб келди. Ҳозирда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими томонидан етиб келган китобларни маҳаллаларга топшириш маросими бўлиб ўтди.
Лойиҳа доирасида фонд томонидан тумандаги 25 та маҳалла фуқаролар йиғинларига 40 номдаги 1000 дан ортиқ нодир китоблар тўплами ажратилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!