Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда тадбиркорларга кўмак бериш мақсадида давлат қўмиталари томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда
20 май 2024 г 315 Комментарии: 0
Бугунги кунда тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини кенгайтириш борасида давлатимиз томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, жойларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, муаммоси бор тадбиркорларга амалий кўмак бериш мақсадида давлат қўмиталари томонидан ўрганиш ишларини олиб борилмоқда.
Жумладан, Арнасой тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Исматов бошчилигида Ўзбекистон Республика Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосарлари “ARNASOY GOLD TEX” Россия – Ўзбекистон қўшма корхонаси ва “MTT SEA FOOD” МЧЖлар фаолияти билан яқиндан танишди.
Тумандаги ушбу йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечириш билан биргаликда, улар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар ўрганилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!