Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда соҳалар кесимида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
20 май 2023 г 453 Комментарии: 0
Арнасой тумани 2023-2024 йилларга мўлжалланган ижтимоий соҳа ва муҳандислик коммуникация инфратузилмаларини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган йўл хариталарининг вилоят ва Республика даражасидаги ижро ҳолати ишчи гуруҳ томонидан чиқиб ўрганилди.
Мазкур ўрганиш давомида ишчи гуруҳ тумандаги “ARNASOY GOLD TEX” қўшма корхонасида бўлди. У ерда корхона томонидан ишлаб қарилаётган кийим-кечак трикотаж маҳсулотлари ва чет давлатлар билан амалга ошираётган экспорт салоҳияти билан ҳам яқиндан танишди. Мазкур корхона бугунги кунда 1200 нафар ишчи қувватига эга бўлсада аммо бугунги кунда 200 нафарга яқин ишчи ҳодимлар фаолият юритмоқда. Корхонада аҳоли бандлиги таъминлаш йўлида меҳнат ярмакаси ҳам ўтказилиб, корхона фаолияти билан ҳам яқиндан таништириш ишлари олиб борилмоқда..
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!