Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Республика ишчи гуруҳи томонидан Арнасойдаги мажбурий меҳнат ҳолати иккинчи бор ўрганилди
13 октябрь 2020 г 926 Комментарии: 0
Айни кунларда Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи Арнасой туманида бўлиб, пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Анвар Тўйчиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ дастлаб "Б.Файзиев" СИУ ҳудудида бўлиб, у ерда "Нурли Янгибўстон” фермер хўжалигидаги терим ишларига жалб этилган 130 нафар теримчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан "Янгибўстон" МФЙдаги 2-, 14-сонли умумтаълим мактабларидаги пандемия даврида каратин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолатда олиб борилаётган дарс жараёнлари ҳам ўрганилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!