» » Жиззахда пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди

Жиззахда пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди

24 сентябрь 2020 г 2 044 Комментарии: 0

Жиззих вилоятида жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан назоратни таъминлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи фаолият бошлади.

Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Ишчи гуруҳга вилоятдан бириктирилган халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок онлайн тарзидаги йиғилишда сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқароларни мажбурий меҳнатга жалб этмаслик юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилгани таъкидланди.

Хусусан, қишлоқ хўжалигида пахта етиштиришнинг кластер усули жорий этилгани, теримчилар учун тўланадиган меҳнат ҳақи оширилгани ва теримчиларга муносиб меҳнат ҳамда дам олиш шароитлари яратилаётгани етиштирилган ҳосилни тез ва сифатли йиғиб олишда муҳим омил бўлмоқда.

Йиғилишда, Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят кенгаши депутати ва бошқалар ишчи гуруҳнинг вазифалари, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишни оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилишнинг аҳамияти, теримчилар ва фермер хўжаликлари ўртасида тузиладиган меҳнат шартномалари мазмуни ва меҳнатга ҳақ тўлаш, пандемия шароитида теримчилар хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ мавсум давомида вилоятда бўлиб, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчиларга яратилган меҳнат шароитлари, санитария, маиший ва бошқа қулайликлар, меҳнат ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнат ҳуқуқи ва муҳофазасининг таъминланиши бўйича жамоатчилик назоратини амалга оширади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!