Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Сенатор бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззахдаги дарё ўзанлари ва йўл хўжалиги объектларини ўрганди
19 апрель 2023 г 554 Комментарии: 0
Сенатор Ризқул Сиддиқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилоятидаги дарё ўзанлари ва йўл хўжалиги объектлари ҳолати ўрганилди.
Ишчи гуруҳ дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг атроф-муҳит, сув ва йўл хўжалиги объектларига салбий таъсири юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровида қайд этилган масалаларнинг ижро этилиши ҳолатини ўрганишди.
Олий Мажлис Сенати Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раисининг ўрибосари Ризқул Сиддиқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ таркибига экология, геология, коммунал ва қурилиш соҳалари мутахассислари киритилди.
Дастлаб, Жиззах вилояти ҳокимлиги маслислар залида бўлиб ўтган йиғилишда, Жиззах вилоятидаги дарё ўзанлари, кўприклар ва норуда қазилмаларининг бугунги аҳволи муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, вазиятни жойига бориб кўриш мақсадида, Сангзор дарёси ўзани ва дарё устидан қурилган автомобил кўприкларининг ҳолатига баҳо берилди.
Таъкидланишича, дарё шағалларининг бино ва йўллар қурилишида ноқонуний ишлатилиши бугунги кунда салбий оқибатларга олиб келмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!