Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Сенаторнинг Жиззах вилоятидаги ўрганишлари
09 апрель 2022 г 314 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 6-9 апрель кунлари Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Р.Сиддиқов Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлди.
Хизмат сафари давомида сенатор томонидан Сенатнинг 24-ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган масалалар мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шунингдек, жорий йил май ойида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда чорвачилик ва ипакчилик соҳасини ривожлантириш бўйича 2022 йилга белгиланган устувор вазифалар доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.
Хусусан, 8 апрель куни сенатор Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология доимий комиссияси йиғилишида иштирок этди.
Унда сенаторлар, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири ҳамда7 нафар доимий комиссия аъзоларидан иборат вилоят Кенгаши депутатлари, Жиззах вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасива туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакилларииштирок этди.
Йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-120-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Рустам Муратов ҳисоботи эшитилди.
Шу билан бирга, 8 апрель куни Жиззах шаҳарида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масаласига бағишланган семинар ташкил этилди.
Шундан сўнг сенатор шу куннинг ўзида Пахтакор туманида маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик жараёнлари билан танишиб, сайловни ўтказиш бўйича ташкил этилган давра суҳбатида иштирок этди.
9 апрель куни эса Р.Сиддиқов Ғаллаорол туманида“Шохрух агро замин” фермер хўжалиги фаолияти билан танишди ва Булоқбоши ҚФЙда фуқаролар мурожаатини тинглаб, уларни масъуллар иштирокида кўриб чиқди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!