Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловининг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар ўтказилди
14 апрель 2022 г 812 Комментарии: 0
Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг тадбирлар режасига биноан Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси ташаббуси билан Жиззах вилоятида “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловининг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар ташкил қилинди.
Семинарда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси аъзолари, туман (шаҳар) комиссияси раислари, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибияти мудирлари ҳамда туман (шаҳар) Маҳалла ва нуронийларни кўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқлари ҳамда вилоятдаги жами 299 та фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Мазкур семинар йиғилиши Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти томонидан ташкил этилиб, тадбирни фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси Саттаров Абдумажид Саттарович бошқариб борди ва тадбирни қисқача кириш сўзи билан очиб берди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси раиси ўринбосари Мадумаров Толибжон Абдумаликович ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг ташкилий ишлар бўлими мудири, республика кўмаклашувчи комиссия масъул котиби Бобоев Абдураҳмон Бобоевичлар иштирок этишди.
Семинарда вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Саидов Шокир ҳамда вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бошқармаси бошлиғи Салоҳиддинов Файзулланинг маърузалари тингланди.
Маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, сайловни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар, Ишчи гуруҳлар таркиби ва уларнинг вазифалари, сайловда вакиллик нормалари, бугунги кунда маҳалла раислигига номзодларга қўйилаётган талаблар, сайловни ўтказиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтириш билан бир қаторда тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди
Тадбирда иштирокчилар томонидан сайловни ўтказиш билан боғлиқ бўлган саволларга маърузачилар томонидан батафсил ва қонун доирасида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!