Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Сенаторлар ҳудудларда тарғибот тадбирларини ўтказмоқда
07 октябрь 2021 г 560 Комментарии: 0
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Р.Сиддиқов Жиззах вилоятида халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибиятлари мудирлари, депутатлар, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида тадбир ўтказди.
Унда ўн тўққизинчи ялпи мажлисда маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган масалалар, шунингдек, Президент Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш ва яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари мазмун-моҳиятини мутасаддилар ва жамоатчиликка етказиш, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини амалга ошириш, 2021 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, Сенат қарорлари ижросини таъминлаш ва фуқаролар мурожаатларини жойида ўрганиш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Учрашувда пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг маҳаллий комиссиялар билан ҳамкорлиги, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш ҳамда юритиш масалаларига эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, экологик вазиятни яхшилаш, санитар тозалаш ишларини тизимли йўлга кўйиш, бу соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар, автомобиль йўллари, дала четлари, барча аҳоли масканларида тут, павловния, мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек, тез ўсувчи ва бошқа кўчатларни экиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини ўз вақтида бажарилиши назоратга олингани қайд этилди. Ҳудудлардаги “яшил жамоат парклари”нинг камида 60-70 фоизи “яшил ҳудуд” бўлиши ва уларда ҳар хил бино ва иншоотлар қурилишини олдини олиш бўйича шаҳарсозлик нормаларига ўзгартириш киритилиши тушунтирилди.
Шу билан бирга соҳага тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларига ушбу вазифаларни амалга оширилишида сенаторларнинг кўмаклашиши таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!