Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар аҳволи кунлик ўрганиб борилмоқда
23 май 2024 г 183 Комментарии: 0
Жиззах вилояти прокурори И.Эргашходжаев ва вилоят ИИБ бошлиғи Ғайрат Қодировлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан жамоат тартибини сақлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар аҳволи кунлик ўрганиб борилмоқда.
Хусусан, Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманларида “жиноятларнинг ижтимоий профилактикасини амалга ошириш”, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тунги хизматга жалб қилинган ходимларга йўриқномалар ҳамда нотинч оилаларни аниқлаб, уларга манзилли кўмак берилишини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, ҳудудларни “жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш” бўйича бор куч ва имкониятларни сафарбар этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!