Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахнинг бош майдонига ИИБ ва фуқаролар нега йиғилган эди?
24 январь 2020 г 1 324 Комментарии: 0
Республикамиз Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, шунингдек, 2020 йил 10 январда бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида белгилаб берилган вазифаларни бажариш бўйича Жиззах вилоятида кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Чунончи, “Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Жиззах шаҳрида ички ишлар органлари, фавқулодда вазиятлар бошқармаси соҳавий хизматлари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, ҳокимлик, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, коммунал корхоналар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Тадбир давомида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамда Жиззах шаҳри ҳокими Акбар Шукуров сўзга чиқиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъмишлаш бўйича қилиниши лозим бўлган асосий ишларга тўхталиб ўтдилар. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда бошқа давлат муассасалари ходимларидан таркиб топган ишчи гуруҳлари секторлар кесимида фаолият олиб бориши белгилаб олинди. Жумладан, аҳолининг ижтимоий ҳолатини ўрганиш ва зарурий ёрдам кўрсатиш мақсадида хонадонларда бўлиш, маҳаллалар, ташкилот, корхона ва муассасаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари уюштириш, “Давомат”, “Тиғ”, “Турмуш”, “Ҳамкор”, “Ўқувчи”, “Тун”, “Паспорт-виза” профилактик тадбирларини ўтказиш юзасидан топшириқлар берилди.
Бу жараёнда муқаддам жиноят содир этганлар, пробация назоратига остига олинганлар, нотинч оилалар, жиноятга мойил шахслар ҳамда ташландиқ бино ва иншоотларга эътибор қаратишга оид тавсиялар билдирилди. Тадбир давомида жорий йил 21 декабрь куни ўғрилик жиноятини фош этган профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси Санжар Қўшбўтаевга Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Йиғилишдан сўнг гуруҳ аъзолари ўз ҳудудларига чиқиб кетишди. Кун якунида қилинган ишлар бўйича ҳисоботлар Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида қабул қилиниб олинди.
Бундай тадбирлар худди шу тартибда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида уюштирилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!