» » Жиззахда 9 ойда жиноятлар сони 309 тага камайди

Жиззахда 9 ойда жиноятлар сони 309 тага камайди

01 ноябрь 2019 г 1 884 Комментарии: 0

Вилоят ички ишлар бошқармасида вилоят ички ишлар органлари тезкор хизмат фаолиятининг жорий йил 9 ойи якунлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Республика Ички ишлар вазирлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, соҳавий хизматлар ҳамда шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимлари масъуллари иштирокида уюштирилган тадбир аввалида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров чиқиш қилди.

Нотиқ дастлаб жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Хусусан, вилоятда 9 ой мобайнида содир этилган жиноятлар сони 309 тага ёки 23 фоизга, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар сони 217 тага ёки 28 фоизга камайган. Бундан ташқари жиноят турларидан қотиллик, босқинчилик, талончилик, ўғирлик, фирибгарлик, безорилик, йўл-улов ҳодисалари ва ўртача оғир тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олишда самарали чора-тадбирлар қўлланилган. Шунингдек, жиноят содир этган этган аёллар 17 фоизга, вояга етмаганлар 16 фоизга, ишламайдиганлар 22 фоизга, илгари судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар 53 фоизга камайишига эришилган.

Аммо булар ҳаммаси жойида дегани эмас. Вилоятда жиноятчилик кескин камайгани ҳолда Жиззах шаҳри, Бахмал, Зарбдор, Фориш туманларида айрим турдаги жиноятлар ошишига йўл қўйилган. Йиғилишда жиноят-қидирув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, пробация, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тизимлари ҳамда манзил колонияларининг фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Рустам Ҳатамов сўзга чиқиб, бир қатор соҳавий хизматлар фаолиятида эришилган ютуқ ҳамда кузатилган нуқсонлар тўғрисида фикр билдирди. Хусусан, қидирувдаги жиноятчиларни ушлаш, жиноятларни очиш, маъмурий жавобгарлик чораларининг ижросини таъминлаш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар ҳақида гапирди.

Кўтарилган ҳар бир масала юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллари ҳамда соҳавий хизматлар ва айрим ИИБ бошлиқларининг ҳисоботи тингланди. Йиғилиш давомида камчиликларни бартараф этишга қаратилган муҳим вазифаларнинг бажарилиш муддатлари белгилаб олинди. Тадбир сўнггида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида фаоллик кўрсатганлардан бир қанчаси рағбатлантирилди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!