» » Биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди (видео)

Биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди (видео)

01 август 2019 г 2 702 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида вилоят ички ишлар органлари тезкор хизмат фаолиятининг жорий йил биринчи ярми якунлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари, профилактика инспекторлари ҳамда уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари иштирокида уюштирилган тадбир аввалида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров чиқиш қилди.

Нотиқ дастлаб жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Чунончи, вилоятда 308 та йўналишда патруль-пост хизмати туну кун осойишталикни таъминлаш чораларини кўрмоқда. Бу борада Миллий гврадия билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ёшлар иттифоқи билан биргаликда 40 та “Жасорат” гуруҳлари юзага келтирилиб, жамоатчилик назорат масканлари фаолияти изчил кучайтирилмоқда.

Аҳоли зичлиги ва криминоген вазиятдан келиб чиқиб, маҳаллий бюджет ҳисобидан профилактика инспекторлари сони 38 нафарга оширилди. Худди шундай, июнь ойидан 290 та профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари штати жорий этилган. Март ойида эса шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимларида хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторлари фаолият бошлади.

Тизимда психолог мутахассислар сони ҳам оширилаётир. Ҳисобот даврида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматларида фаолият кўрсатаётган 50 нафар олий маълумотли ходимларнинг олий юридик маълумот олиши учун имкон яратилган.

Табиийки, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятларни “иссиқ изида” фош этишга қаратилган шу каби саъй-ҳаракатлар кутилган натижани бермоқда. Хусусан, ўтган йилнинг мос даври билан қиёслаганда жорий йилнинг биринчи ярмида барча турдаги жиноятларни 39,6 фоизга камайтиришга эришилган. Чунончи, ўта оғир жиноятлар 20, унча оғир бўлмаган жиноятлар 38, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 44 фоизга камайган. Яна ҳам аниқроғи, босқинчилик ва талончилик 66, ўғрилик 63, фирибгарлик 61 фоизга камайган.

Аммо булар ҳаммаси жойида дегани эмас. Вилоятда жиноятчилик кескин камайгани ҳолда Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Бахмал, Фориш, Зарбдор, Арнасой туманларида айрим турдаги жиноятлар ошишига йўл қўйилган. Йиғилишда жиноят-қидирув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, пробация, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тизимлари ҳамда манзил колонияларининг фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. Йиғилиш сўнггида соҳа вакилларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди. 

                       

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!