» » Жиззахдаги кафеда жанжал кўтарганларга чора кўрилди

Жиззахдаги кафеда жанжал кўтарганларга чора кўрилди

27 май 2024 г 627 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги кафеда қўшни столдагилар билан гап талашиб, қоровулни калтаклаганларга нисбатанр тегишли чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.  

Маълум қилинишича, воқеа Жиззах шаҳрининг Оққўрғонлик маҳалласида жойлашган савдо мажмуасидаги овқатланиш шохобчасида содир бўлган. Унда маст ҳолда ўтирган йигитлардан бири қўшни столда ўтирган қизларга гап отган. 

Воқеадан хабар топган шохобча қоровули келиб, жанжални тўхтатиш мақсадида вазиятга аралашган. Йигитлардан иккиси ходимни ҳақоратлаб, унга пиво идишини улоқтирган. Шундан сўнг қоровулни калтаклаб, унга оғир тан жароҳати етказган. 

Шунингдек, уларни ажратишга уринган шохобчанинг бошқа ходими ҳам аёвсиз калтакланган. Қоровул олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. «Муштумзўр» лар эса ДХХ ва ИИО ходимлари томонидан қўлга олинган. 

Аниқланишичa, қўлга олинганлардан бири аввал талончилик, давлат органи вакилининг қонуний ҳаракатларига қаршилик кўрсатгани ҳамда қасддан баданга енгил шикаст етказгани сабаб судланиб, аҳлоқ тузатиш жазосини ўтаётган бўлган.

Қонунбузарларнинг бу ишлари судда кўриб чиқилди. Аввал судланиб, аҳлоқ тузатиш жазоси ҳукм қилинган шахснинг бу жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. Унинг шеригига ҳам қонунда белгиланган жазо қўлланилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!