Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ислоҳотлар самараси жиззахликлар ҳаётида ўз ифодасини топмоқда
29 май 2024 г 210 Комментарии: 0
Мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти тубдан ўзгармоқда, ҳар бир раҳбар ва ходимнинг масъулияти сезиларли даражада ортмоқда, барча соҳаларда тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.
Очиқлик, халқ билан доимий мулоқотлар, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги каби масалалар кунлик фаолиятимизнинг таркибий қисмига айланди.
Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан чуқур ўрин олган халқ билан “маҳаллабай” ва “фуқаробай” мулоқот қилиб, янги иш ўринлари ташкил этиш,жойлардаги муаммоларни ўрганиш ҳамда ҳал этиш,аҳолининг эҳтиёжманд қатлами билан манзилли иш олиб бориш бўйича жорий қилинган механизм йилдан-йилга такомиллаштирилиб борилмоқда.
Бу борада жорий йилнинг ўтган даврида вилоятимизда бир қанча ижобий ишлар олиб борилди.
Жорий йилянварь-апрель ойларида 68 минг 180 нафараҳоли бандлигиаҳоли бандлиги таъминланди ва белгиланган режа 244,1 фоизга бажарилди. Хусусан,
– инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига
2 минг 204 нафар;
– хизмат кўрсатиш соҳасида 22 минг 502 нафар;
– қишлоқ хўжалиги соҳасида 40 минг 924 нафар;
– қурилиш соҳасида 2 минг 550 нафараҳоли бандлиги таъминланди.
Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилган ўта аҳамиятли ва энг муҳим ташаббус бу шубҳасиз – аҳолини камбағалликдан чиқаришдир.
Вилоятда 2023 йил якуни билан 1 млн 480,8 минг аҳолининг 210,3 минг нафари, яъни 47,8 мингта оила камбағал ҳисобланиб, камбағаллик даражаси 14,2 фоизни ташкил этган.
Жорий йил1 май ҳолатига 4 791 нафар камбағал оила аъзоларига берилган имтиёз ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда кўрсатилган ёрдамлар натижасида камбағалликдан чиқарилди ва камбағаллик даражасини 13,9 фоизга туширишга эришилди.
Меҳнат миграциясига кетган фуқароларимизни хорижда турли нохуш ҳолатлардан огоҳлантириш, хорижда оғир аҳволга тушган ва хориждан қайтган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалариўта долзарблигича қолмоқда.
Бугунги кунда ички ишлар бошқармасида ШТАБ ташкил қилиниб, маҳалла еттилиги ҳамкорлигида узоқ муддатга чет давлатларга кетган ва қайтган шахсларни манзилли тафтишдан ўтказилди.
Натижада,вилоят бўйича28 796 нафар фуқаролар чет давлатларда юрганлиги аниқланди.
(21 606 нафари эркаклар, 7 190 нафари аёллар,722 нафар вояга етмаганлар)
Хорижий давлатларда қолаётган шахсларнинг25 908 нафари (89,9 фоиз)ишлаш мақсадида, 277 нафари
(1,1 фоиз) ўқишга, 2 577 нафари (9,0 фоиз) бошқа мақсадларда чиқиб кетган.
Хорижий давлатларга чиқиб кетган фуқароларнинг
50,5 фоизи (14 530 нафари) Россия Федерацияси,
30,0 фоизи(8 646 нафари) Қозоғистон,10,4 фоизи
(2 994 нафари) Туркия, 0,3 фоизи(87 нафари) Мисрва 19,1 фоизи(2 539 нафари) бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Маҳалла еттилиги (хусусан, ИИБ профилактика инспектори) томонидан узоқ муддатга хорижга кетган шахсларнинг 15 362 нафаринингоила аъзолари ҳамда 16 410 нафари(қариндошлари орқали)билан онлайн тарзда ижтимоий тармоқ (Whatsapp, Skype) орқали суҳбат ўтказилди.
Бундан ташқари, жорий йилда 2 904 нафар шахслар қайтиб келганлиги аниқланиб, фильтр сўровлар ўтказилди ва ҳоким ёрдамчилари орқали барчасининг бандлиги таъминланди.
Жорий йилнинг апрель ойида 9 та тижорат банки томонидан (ҳар бир хонадонга 5-7 та хонадонларга) 2 741 та хонадон танлаб олинди ва ушбу хонадонларга 62,0 млрд сўмкредит ажратилдиҳамдаушбу хонадонларга кўрсатилган ёрдамлар натижасида (белгиланган режа 13 994 нафар) 22 005 нафар (157 %) фуқароларнинг бандлиги таъминланди.Хусусан,
– 6 485 та доимий иш ўринлари яратиш режаси амалда 6 543 тага (101 %)
– 5 484 та ўзини-ўзи банд қилиш режаси амалда 13 200 тага (241 %)
– 451 та якка тартибдаги тадбиркорлар ташкил қилиш режаси амалда 593 тага (131 %)
– 1 574 тадеҳқон хўжаликлари яратиш режаси амалда
1 669 тага (106 %)га таъминланди.
Шунингдек, жорий йилнинг май ойидан бошлаб, ҳар бир маҳаллада 10 тадан жами 3 090 та, шу жумладан май ойида 1 030 та микролойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Бугунги кунга қадар, тижорат банклари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан2 811 та лойиҳалар шакллантирилган, шундан 1 409 тасига115,0 млрд сўм кредит ажратилди ҳамда ушбу ишларнинг амалга оширилиши натижасида 1 410 та янги иш ўринлари яратилди.
Бундан ташқари, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
– кредит ва ҳомийлик ҳисобидан аҳоли хонадонларига 112,1 минг татовуқ, 17,6минг табедана, 7,8 мингбошқўй ва эчки, 1 443 бош қорамол, 1 523 та асалари қутиси етказиб берилди;
– 21,9 минг гектар томорқага 328,7 минг туп қулупнай, 205,1 минг туп малина, 474,7 минг туп узум ва 3,9 минг туп голубика кўчатлари экилди;
– 13,8 минг тахонадонда кўчатчилик ва 977 тахонадонда иссиқхона ташкил этилди.
Аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, мақсадида ўтказилган ўрганишлар жараёнида аниқланган жами 1 145 та муаммоли масалаларнинг 937 таси(81,8 %)жойида ҳал этилди.
Ички йўлларни яхшилаш бўйича21,4 км (13 та маҳаллада 0,7 км)тупроқли йўлларга шағал ётқизилди, 3,8 км қисмига асфальт ётқизилди, 9,3 км қисмига пиёдалар йўлаги ташкил этилди.
Электр таъминотини яхшилаш бўйича 13 та маҳаллада 11 та трансформатор таъмирланди, 7 та симёғочларбетон таянчга алмаштирилди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 2 468 та хонадон (13 та маҳаллада 118 та хонадон) ичимлик суви билан таъминланди. 60,6 км (13 та маҳаллада 2,5 км) сув қувурлари таъмирланди.
Газ таъминотини яхшилаш бўйича вилоят бўйича 1070 та газ тақсимлаш(13 та маҳаллада 63 та) (ГРП) таъмирланди, 1767 та хонадонларга (13 та маҳаллада 118 та хонадонга) газ балон етказиб берилди.
Ижтимоий ёрдамга муҳтож 353 нафар (13 та маҳаллада 37 нафар) фуқароларга моддий ёрдамлар кўрсатилди, 13 та маҳаллада 28 нафар ногиронлиги бор фуқароларга реабилитация воситалари, 7 нафар фуқароларга ногиронлик аравачалари берилди.
Соғлиғида муаммоси бор бўлган 6 971 нафар (13 та маҳаллада 5 111 нафар) фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди, уларнинг 1 461 нафарига (13 та маҳаллада 681 нафарига) дори-дармон олиб берилди, 723 нафарига амбулатор даво муолажалари ўтказилди, (13 та маҳаллада 164 нафари) даволанишга ётқизилди.
Абдуазимов Бекзод
Вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!