» » Зомин туманидаги ички йўллар таъмирланиши бошланди

Зомин туманидаги ички йўллар таъмирланиши бошланди

12 февраль 2021 г 843 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизми ва самарали усулларини жорий этиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланмоқда.

Бу борада, Зомин тумани ҳокимлиги томонидан ҳам фуқаролар муаммоларини ўрганиш, уларни қийнаб келаётган масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича тизимлий ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, хафтанинг шанба кунлари туман ҳокими А.Абдуғаниевнинг фуқаролар қабули мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бундан ташқари, жойларда сайёр қабуллар, “маҳаллабай” уйма-уй юриб муаммоларни ўрганиш орқали йиллар давомида йиғилиб қолган масалалар ижобий ечим топмоқда.

Жумладан, яқиндагина бўлиб ўтган туман ҳокими қабулида “Оқ тепа” МФЙдан бир гуруҳ фуқаролар мурожаат қилиб, маҳалладаги Увайсий кўчаси таъмирталаб бўлиб қолгани, ёғингарчилик кунлари ўқувчиларнинг мактабга боришларида қийинчиликлар юзага келаётганлигини билдиришган эди.

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими ташаббуси билан “Оқ тепа” маҳалласи Увайси кўчасига 1,7 км. асфальт ётқизиш ишлари бошлаб юборилди. Кўчанинг ободлиги, йўлларнинг равон бўлиши маҳалла аҳлини шод этмоқда.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!