» » Пахтакорда масъул раҳбарлар аҳоли билан сайёр қабул ўтказди

Пахтакорда масъул раҳбарлар аҳоли билан сайёр қабул ўтказди

13 март 2019 г 2 287 Комментарии: 0

Пахтакор туманида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, кам таъминланганларга ижтимоий кўмак бериш мақсадида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров, Пахтакор тумани ҳокими Шукурулло Бобоевларнинг сайёр қабули ўтказилди.

Тадбирда ҳокимлик, арихитектура ва қурилиш бўлими, тиббиёт бирлашмаси, коммунал тизими, ички ишлар бўлими сингари бир қатор туман ташкилотларининг раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Учрашув аввалида мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида кечаётган кўламли ислоҳотлар, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусан, Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича секторларда қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Фуқаролар билан мулоқот жараёнида манзилли дастурлар ва фуқаролардан ички ишлар органларига ҳамда расмий сайтларга келиб тушаётган саволлар ва мурожаатлар таҳлили орқали аҳоли учун бугунги кундаги долзарб мавзуларни аниқлаб олди. Аҳоли томонидан энг кўп мурожаат этилаётган мавзулар, яъни, аҳоли бандлигини таъминлаш, ички йўлларни тамирлаш, уй-жой муаммоси, ижтимоий кўмак кўрсатиш каби масалалардан иборат бўлди. Жумладан, шаҳарчани туман маркази билан боғловчи йўлга асфальт ётқизиш, ичимлик ва оқова сувини келтириш, коммунал тўловдаги муаммоларни бартараф этилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ кўрсатмалар берилди. Тадбиркорлик учун кредит ажратиш сингари масалаларни қисқа муддатларда ҳал этиш бўйича масъуллар билан келишиб олинди.

Пахтакор тумани ҳокими Шукурулло Бобоев, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров учрашувни "Сиз ўз мурожаатларингиз билан бизни тинч қўймаслигингиз керак, зеро, раҳбарларга лавозим халқ хизматида бўлиш учун берилган, бу Президентимиз томонидан бизга қўйилаётган бош талабдир”, деган сўзлар билан якунлади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!