» » Жиззахда Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашди

Жиззахда Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашди

18 июнь 2024 г 421 Комментарии: 0

Жиззахда «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!» шиори остида галаконсерт ўтказилди.

           

30 июнь «Ёшлар куни» муносабати билан ўтказилган галаконсерт дастурининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев яқинлашиб келаётган ёшлар куни муносабати билан вилоятимиз ёшларини табриклади.

Гала-концерт аввалида 25 нафар ёшларга уй-жойга эгалик қилиш учун махсус ордер ва уй калитлари топширилди.

Шунингдек, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида қатнашадиган 4 нафар Жиззахлик ёшларга 150 миллион сўмлик пул мукофоти ва ёшлар сиёсати соҳасида фаоллик кўрсатган 20 нафар ёшлар ва ходимлар эътироф этилди.

«Ёшлар куни»га бағишланган галаконсерт Жиззахлик ёшлар учун юқори даражадаги байрам кайфиятини улашди.

Жиззах шаҳрининг марказида 20000 нафардан зиёд ёшлар ва вилоятимиз аҳолиси жам бўлди.

Пойтахдан ташриф буюрган эстрада юлдузлари иштирокидаги галаконсерт, фестиваль майдонини қоплаган ажойиб мушакбозлик фестивалнинг энг қайноқ нуқтасига айланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!