» » Жиззах шаҳрида ёшлар фестивали ўтказилди

Жиззах шаҳрида ёшлар фестивали ўтказилди

20 июнь 2023 г 385 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги "Мустақиллик майдони"да "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ёшлар сайли ва фестива ўтказилди.

30 июнь-"Ёшлар куни" муносабати билан 20 минга яқин Жиззахлик ёшлар иштирок этган ёшлар сайли ҳамда фестивали кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Тадбирда вилоятда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ёшлар Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ва Ёшлар ишлари агентлиги директори Aлишер Саъдуллаевлар томонидан тақдирланди.

Шунингдек, тадбирнинг ўзида олти нафар ёшга хонадон калитлари тантанали тарзда топширилди.

"Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остидаги ёшлар фестивали гала-концерти ҳақиқий ёшлар кечасига айланди.

Вилоятимиз ва пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар томонидан ажойиб чиқишлар ҳамда мушакбозлик барчага бирдек манзур бўлди.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!