Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободда ёшлар ойлиги доирасида Ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди
10 июнь 2023 г 457 Комментарии: 0
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши, Янгиобод тумани ҳокимлиги, Жиззах вилоят ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда вилоятда жойлашган куч тузилмалари томонидан ташкил этилган ҳарбий ватанпарварлик фестивали 2000 га яқин Янгиобод тумани ёшларини бирлаштирди.
Фестивал доирасидаги ҳарбий хизматдаги ёшларнинг қўл жанги чиқишлари, фахрий қоровул сафлари, ҳарбий-техника ва қурол аслаҳалар кўргазмаси ҳамда таниқли ёш естрада юлдузлари иштирокида ижро этилган Ватанни мадҳ етувчи куй-қўшиқлар кетма-кетлиги ёшларга ватанпарварлик шижоати ва кўтаринки кайфият улашди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!