Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободда “Армия ёшлар нигоҳида" мавзусида ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди
11 март 2022 г 577 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги 92-сон қарорининг ижроси юзасидан ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, айниқса, уюшмаган ёшларни ватанпарварлик, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантириш мақсадида Янгиобод туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиобод туман Кенгаши ва ДХХ чегара қўшинларига қарашли 9225-сонли ҳарбий қисм ҳамкорлигида “Армия ёшлар нигоҳида" мавзусида ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
Фестиваль доирасида «Командир ва ёшлар» учрашуви, жанговор техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда ёшлар ва аскарлар ўртасида "Калашников" автоматини қисмларга ажратиш ва йиғиш мусобақалари ўтказилди.
Шунингдек, дала ўқув машғулотлари ўтказиладиган майдонда ёшлар ҳарбийлар томонидан душман жойлашган ҳудудга ҳужум уюштириш ва бошқа тактик вазифаларни бажариш жараёнларига гувоҳ бўлдилар. Шу билан бирга, ёшлар дала-ўқув майдонида ташкил этилган ҳарбий аслаҳа, ўқотар қуроллар, жанговар ва ҳарбий техникалар билан яқиндан таништирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!