» » Шароф Рашидов туманида ёшларга Ватанпарварлик туйғуси сингдирилмоқда

Шароф Рашидов туманида ёшларга Ватанпарварлик туйғуси сингдирилмоқда

09 январь 2023 г 329 Комментарии: 0

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни.

Шароф Рашидов туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида, қишлоқ ва маҳаллаларида Президентимизнинг 2022 йил 14 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида маданий, маърифий, маънавий ва спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.  

“Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқони” шиори остида Жиззах гарнизони ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида Шароф Рашидов туманида жойлашган “Олтинсой” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Ватанпарварлик фестивали” иштирокчиларга кўтаринки руҳ ва хуш кайфият улашди. 

Ҳарбий хизматчилар фахрий қоровулларининг ҳарбий оркестр марши остидаги машқлари, махсус батальон ҳарбий хизматчиларининг қўл жанг санъати намуналари, қурол-аслаҳалар намойиш қилинди.

Тадбир сўнгида Жиззах гарнизони ҳарбий оркестр жамоасининг тантанавор куй-қўшиқлари йиғилганларга байрамона кайфият улашиб, маҳалладаги ёшу-қари бирдек рақсга тушди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!