» » Жиззахда “Қўмондон ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Жиззахда “Қўмондон ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

08 январь 2022 г 606 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Халқ ва армия бир тану – бир жон” шиори остида “Ватанпарвар ойлиги” ўтказилмоқда. Жиззах шаҳридаги Президент мактабида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва ўқувчи-ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбир ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматга қизиқтириш мақсадида ташкил этилди. Унда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов Ўзбекистон халқи ва унинг Қуролли Кучлари якдиллиги – “Халқ ва армия бир тану – бир жон” шиорининг туб моҳияти, Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар, ҳарбий хизмат ўташ борасида сўз юритди. 

Тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтиб, ўқувчи-ёшлар ҳарбий қўмондонга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди. Учрашувда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғаларини  топширди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!