» » Қўмондон жиззахлик ёшлар билан учрашди

Қўмондон жиззахлик ёшлар билан учрашди

09 декабрь 2021 г 688 Комментарии: 0

Жорий йилги давлат дастури ижроси ҳамда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов ва ўринбосарлари Самарқанд, Жиззах, Навоий вилоятларида ёшлари билан учрашувлар ўтказди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизматининг маълум қилишича, очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирларда умумтаълим мактаблари битирувчилари, ҳарбийлаштирилган махсус гуруҳ ўқувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди.


Қўмондон ва округ мутасаддилари Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш, муддатли ҳарбий хизматга бориш ва ишга қолиш тартиби, олий ҳарбий таълим муассасаларининг имтиёзлари, шунингдек юрт ҳимоячилари эришаётган ютуқлар ҳақида ёшларга гапириб берди.
Самарқанд вилояти ёшлари билан ўтказилган учрашувда О.Саидов ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб бериб, келгусида ҳарбий соҳада ишлаш ниятида бўлган ўқувчиларга ўз маслаҳат ва тавсияларини айтди. Спорт мусобақаларида Ўзбекистон чемпиони бўлган ўғил-қизларни ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган вақтинча ишсиз ёшларни миллий армиямиз сафларига қабул қилиш масалалари кўриб чиқилди.


Тадбир якунида ёшларга округ қўмондонлигининг мусиқа ва спорт анжомлари, бадиий адабиётлар тўплами ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Учрашувлардан сўнг ёшлар учун ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилиб, унда ҳарбий техника ва замонавий қуроб-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий оркестр концерт дастурлари ва қўл жанги элементлари намойиш этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!