» » Мирзачўлда ёшлар фестивали ўтказилди

Мирзачўлда ёшлар фестивали ўтказилди

30 июнь 2021 г 705 Комментарии: 0

Ёшларнинг жўшқинлиги ва шижоати мамлакат тараққиётида беқиёс кучдир. Улар қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, келажакка ишончини ошириш азалий анъана ва қадриятларнинг умрбоқийлигини таъминлайди.

Шу боис, юртимизда айнан ёшлар масаласига эътибор давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Ёшларнинг жўшқинлиги ва шижоати мамлакат тараққиётида беқиёс кучдир. Улар қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, келажакка ишончини ошириш азалий анъана ва қадриятларнинг умрбоқийлигини таъминлайди. Шу боис, юртимизда айнан ёшлар масаласига эътибор давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Мирзачўл туманида "Ёшлар ойлиги доирасида "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик" шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.
Фестивалда маданият марказлари вакилларининг ва спортчи ёшларнинг чиқишлари, китобхонлик, ҳарбий техника қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий оркестр ва Фахрий қоровул чиқишлари, шунингдек ҳарбий хизматчиларнинг қўл жангги намойишлари кенг кўламда ташкиллаштирилди ва барчага манзур бўлди.

Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этган туман ёшлари билан бирга, Бошланғич ташкилот етакчиларига ҳам Мирзачўл туман ҳокими Ш.Аҳмедовнинг диплом ва ташаккурномалари, эсдалик совғалари топширилди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!