» » Бахмал туманида Ватанпарварликка чорловчи тадбир ўтказилди

Бахмал туманида Ватанпарварликка чорловчи тадбир ўтказилди

09 январь 2019 г 2 449 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Бахмал туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан эълон қилинган ватанпарварлик ойлиги доирасида “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шоири остида тадбир ўтказилди. 

Унда фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар иштирок этди. 

– Тадбирда мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг самаралари алоҳида таъкидланди, – дейди иштирокчи Сарвар Усубалиев. – Жойларда ташкил этилаётган бундай тадбирлар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида Ватанга садоқат туйғусини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. 

Ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда ҳарбийларнинг жанг санъати чиқишлари намойиш этилди. 

6.JPG

11.JPG
20.JPG
27.JPG
Жамшид Ёрбеков
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!