Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » "Ёшлар ойлиги"да Дўстлик туманида ёшларга уйлар берилди
19 июнь 2024 г 293 Комментарии: 0
Дўстлик туманидаги етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга барча шароитларга эга замонавий уй-жойлар тантанали равишда топширилди.
Маросимда вилоят "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази раҳбари Наргиза Мавлонова, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этишди.
Унда сўз олган туман ҳокими Шавкат Дарвишев давлат қарамоғига олинган ёшларга кўрсатилаётган мурувват ёрдамлари, хусусан, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этилаётгани ҳақида гапириб, уларга Қурбон ҳайити арафасида турар жойларнинг топширилиши чин маънода инсонпарварликнинг намунаси эканини таъкидлади.
Маросимда уч нафар ёшларга хонадонларни эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжат ва калитлари тақдим этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!