» » Форишда ота-онасидан эрта жудо бўлган 3 нафар ёшларга замонавий уй-жойлар топширилди

Форишда ота-онасидан эрта жудо бўлган 3 нафар ёшларга замонавий уй-жойлар топширилди

01 декабрь 2023 г 423 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги «ЪEтим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5216- сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25-октабрдаги 656-сонли «Этим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фориш туманидаги етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга барча шароитларга эга замонавий уй-жойлар тантанали равишда топширилди.

Тадбирда Фориш туман ҳокими ўринбосари Абдуманнон Саидхонов, Жиззах вилоят ҳокимилиги Болалар масалалари бўйича котибят мудири Д.Пардаева, Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Л.Яхшиликов, Туман Қўриқлаш бўлими бошлиғи майор С.Соатов, туман Халқ қабулхонаси мудири Достон Жонодилов, Халқ депутатлари Фориш туман кенгаши котибят мудири Раъно Доуланова, ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, ёшларга янги уйларнинг калитларини тантанали равишда топширдилар.

Тадбирда сўз олганлар, янги хонадон соҳибларини қувончли кун билан самимий табриклашиб, бугунги кунда меҳрга муҳтож бўлган фарзанларни ҳар тамонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида туманда амалга оширилаётган ишларни таъкидлаб ўтишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!