» » Зарбдорда ота-онасидан эрта айрилган ёшга уй берилди

Зарбдорда ота-онасидан эрта айрилган ёшга уй берилди

27 декабрь 2022 г 582 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 август  “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октабрдаги 656-сонли “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Зарбдор туманида бир нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшга барча шароитларига эга уй-жойларни тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда туман ҳокими Зафар Рузиев, туман прокурори Равшан Машарипов, туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Лочинбек Умматов, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Тўлқин Қодиров 2-сектор ҳудудидаги “Янгиобод” маҳалласи раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла оқсоқоллари иштирок этиб, ёшларга янги уйларнинг калитларини тантанали равишда топширдилар.

Тадбирда сўз олганлар, янги хонадон соҳибларини қувончли кун билан самимий табриклашиб, бугунги кунда меҳрга муҳтож бўлган фарзандларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида туманда давомий ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтдилар ҳамда дуога қўл очиб уларга келгуси ишларида ривож тилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!