» » Арнасойда "Меҳр дафтари"га киритилган ёшларнинг шартнома пуллари тўлаб берилди

Арнасойда "Меҳр дафтари"га киритилган ёшларнинг шартнома пуллари тўлаб берилди

27 июль 2022 г 663 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022йил 17 январдаги 26-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Арнасой туман ҳоқимининг 2022 йил 28 майдаги 197-3-43-Q/22-сонли “Меҳр дафтари” тизимига жойлаштириш тўғрисида қарорига асосан 6 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг орзу истаклари ва муаммолари ҳал этилди.

Жумладан О.Водий МФЙ А.Қодрий кўчасида яшовчи 2 нафар ҳомийликдаги болаларга ва Бобур МФЙ А.Навоий кўчасида яшовчи 1 нафар ҳомийликка олинган болаларга жами 3 дона ноутбуклар берилди.

Ғолиблар МФЙ Алпомиш кучасида яшовчи 1 нафар ҳомийликка олинган боланинг ижара тўлови, Ғолиблар МФЙ Самарқанд ва М.Улуғбек кўчаларида яшовчи ҳомийликка олинган 2 нафар болалар муддатидан олдин Тошкентдаги Япония рақамли университетига кирганлиги сабабли шартнома пуллари тўлаб берилди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!