Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафаробод тумани ҳокими тадбиркорлар билан учрашди
03 июль 2024 г 302 Комментарии: 0
Эл фаровонлиги, юрт тараққиётида тадбиркорликнинг ўрни беқиёс.
Зафаробод тумани ҳокими Ғайратжон Эшпулатов туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашди.
Учрашувда туман ҳокими тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш, маҳаллалардаги мавжуд қўшимча захира ва имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди.
Шунингдек, учрашув давомида тадбиркорларни таклиф ва муаммолари ўрганилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!