Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Марказий банкнинг Жиззах вилоят бош бошқармаси бошлиғи Зафарободда тадбиркорлар билан учрашди
21 май 2024 г 287 Комментарии: 0
Марказий банкнинг Жиззах вилоят бош бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Ботиров, туман ҳокими Ғайратжон Эшпулатов ва тижорат банклари масъуллари иштирокида Зафаробод туман ҳокимлиги фаоллар залида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбиркорлар ўз фаолиятларини кенгайтириш ва янги иш ўринлар яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит ҳужжатларини расмийлаштиришда юзага келган масалалар кўриб чиқилди.
Учрашувда тадбиркорлар томонидан 13 мурожаат келиб тушди. Келиб тушган мурожаатлар ечими бўйича тижорат банклари раҳбарларига топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!