» » Жиззахда депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида 4 нафар фуқаронинг муаммоси жойида ҳал этилди

Жиззахда депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида 4 нафар фуқаронинг муаммоси жойида ҳал этилди

01 апрель 2021 г 675 Комментарии: 0

Шароф Рашидов туман ҳокимлигида бўлиб ўтган “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форумида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси  бўлими, туман Прокуратураси, туман Адлия бўлими, Солиқ инспекцияси, тижорат банклари вакиллари билан бирга туман ҳокими иштирок этди.

Аҳамиятли томони, мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган барча муаммоли масаллар депутатлар назоратига олиниб, ижобий ҳал этилди.

Мисол учун, хусусий тадбиркор, нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари Ноила Убайдуллаева бугунги кунда электр таъминотида кўп узилишлар бўлаётганлиги, 2 кундан бери боғчасида электр энергияси йуқлигидан норози эканлигини билдириб, амалий ёрдам беришни сўради. Депутат Даврон Соатов назоратига олинган ушбу муаммо Бош вазир қабулхонаси туман бўлими билан биргаликда шу куннинг ўзида ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.

Фуқаро Жахонгир Зулпонов АТБ Халқ банки Учтепа филиалидан "Ҳар бир оила тадбиркор" давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу масала ҳам депутат Бахтиёр Орипов назоратига олинди. Тадбиркорнинг таъкидлашича, айни пайтда барча ҳужжатлар банкка тақдим этиган ва кредит ажратилиши масаласи ижобий ҳал бўлган.

"Шухрат Олимжон" МЧЖ раҳбари Шуҳрат Ҳасанов нотўғри қўйилган
31 млн.сўм солиқ  масаласида қилган мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди. Мурожаат ҳар томонлама ўрганилиб, нотўғри қўйилган солиқ суммаси олиб ташланди.

 O'zLiDeP вилоят кенгаши матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!